Гамбургда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди

Гамбургда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди

Гамбургда мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консуллиги томонидан Германиянинг «Jura One» ҳуқуқшунослик мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Тадбир Ўзбекистон Президентининг 2-3 май кунлари Германияга буюрган ташрифи якунлари, шунингдек, мамлакатимиз Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муносабати билан ўтказилди.

Унда Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор немис ишбилармон доира вакиллари, мамлакатимизда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган компаниялар вакиллари қатнашди.

– Кейинги йилларда немис бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши сезиларли даражада ошди, – деди Гамбургдаги ҳуқуқшунослик мактаби директори Зёрен Кролл. – Мамлакат ҳамкорликка очиқ, замонавий технологиялар, билим, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, сармояларни жалб этишга эътибор қаратилаётганини кўраяпмиз. Биз Ўзбекистонни сармоя, тажриба ва билим билан қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Мустақил ҳуқуқшунос Ян-Феликс Шапердот, ўз чиқишида жуда қизиқарли тақдимот бўлиб ўтганини, унда кўплаб немис тадбиркорлари фаол иштирок этганини таъкидлади.

- Биз Ўзбекистонни нафақат иқтисодий томондан, балки, мамлакатнинг юқори салоҳиятли кадрлари борлиги, IT соҳаси жадал ривожланаётгани, республика инновациялар манбаи эканлиги ҳақида билиб олдик. Аалбатта, ушбу омиллар ҳамкорликнинг янги нуқталарини топиш учун бизга қизиқарли бўлиши мумкин,- деди у. - Бундан ташқари, ҳамкорликнинг умумий қизиқарли йўналишлари, биринчи навбатда сайёҳлик ва ўзаро боғлиқлик ўзаро муносабатларда янги уфқларни очади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!