Футболчилар калтаклангани ортидан "Сурхон" клубининг 2 нафар директори ва 3 футболчи футболдан четлатилди

Футболчилар калтаклангани ортидан "Сурхон" клубининг 2 нафар директори ва 3 футболчи футболдан четлатилди

Ижтимоий тармоқларда “Сурхон” футбол клубининг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев клуб биносида калтаклангани ҳақда хабарлар тарқалган эди.

Ушбу вазият бўйича бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди, унда асассоциация бу каби сальбий ҳолатларни кескин қоралади.

Айни вақтда ушбу ҳолат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ҳам тайинланган.

Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!