Франциядаги намойишларда қўлга олинганлар сони 450 нафардан ошди

Франциядаги намойишларда қўлга олинганлар сони 450 нафардан ошди

Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишларда ҳибсга олинганлар сони 457 нафарга етди.

Бу маълумотни жума куни Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен CNEWS телеканалида маълум қилди.

"Франция бўйлаб 457 нафар намойишчилар қўлга олинди. Яраланган полициячилар ва жандармлар сони 441 тага етди" - деди у.

Шунингдек, Вазир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ўт ўчирувчиларга норозилик акцияларида кўрсатган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!