Францияда тартибсизликлар давом этмоқда

Бугун полиция пенсия ислоҳотидан норози бўлганларни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатиб юборди. Аввалроқ намойишчилар Париждаги савдо марказларидан бирига бостириб кирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Франция ҳукумати пенсия ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентда овоз беришсиз қабул қилган эди. Бунга жавобан мухолифатдаги депутатлар ҳукуматга ишончсизлик вотумини қабул қилишди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).