1 июлдан Францияда пляжлар, истироҳат боғлари, автобус бекатлари ва болалар бўлган муассасалар яқинида чекиш тақиқланди, деб хабар беради Euronews.
Бу Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ёш авлодни ҳимоя қилишга қаратилган янги сиёсатининг бир қисмидир: "Болалар бор жойда - тамаки йўқ бўлиши керак", - деди Соғлиқни сақлаш вазири Катрин Вотрен.
Ҳозирча жарималар бўлмаса-да, қонунбузарлар келажакда 135 еврогача жаримага тортилиши мумкин. Тақиқ, расмийларга кўра, чекишни камайтириш ва маданий ўзгаришларни акс эттиришга қаратилган қадамдир: Францияда сигареталар узоқ вақтдан бери исён, услуб ва кино билан боғлиқ. Бугунги кунда бу қайта кўриб чиқилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили Францияда 75 мингга яқин одам чекиш оқибатларидан вафот этади. Сигарет чекувчилар сонининг, айниқса ёшлар орасида камайиб кетганига қарамай, тамаки француз маданиятининг бир қисми бўлибқоляпти - ва давлат буни ўзгартиришга қарор қилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.