Франция: Биз Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёрмиз

Франция: Биз Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёрмиз

Франция Ташқи ишлар вазирлиги НАТО бўйича ҳамкорлар билан Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш бўйича келишув имзолашга тайёрлигини маълум қилди. “Франция Украина билан узоқ муддатли истиқболда ўзини ҳимоя қилишга ва келажакда унга қарши эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олишга ёрдам берадиган хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш бўйича шартнома имзолашга тайёр”, — дейилади вазирлик баёнотида.

Баёнотда, Париж ўз ҳамкорлари билан биргаликда “Украинага иқтисодиётнинг барча соҳаларида узоқ муддатда кўрсатиладиган энг яхши қўллаб-қувватлаш шаклини муҳокама қилишда давом этиши” таъкидланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!