Фотогалерея: Дубай шаҳзодаси яна Тошкентга учиб келди ва президент оиласи аъзолари билан учрашди (фото)

Фотогалерея: Дубай шаҳзодаси яна Тошкентга учиб келди ва президент оиласи аъзолари билан учрашди (фото)

Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум Тошкентга келди. Бу ҳақда шаҳзода Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради uznews.uz.

Хабарларга кўра, 31 октябрь куни Дубайдан Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга иккита рейс амалга оширилган. Ташриф тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи ўрталарида Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси Навоий вилоятида ов уюштирган эди. 

Ўзбекистондаги ов мавсуми одатда сентябр-октябр ойларида бўлиб ўтади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!