Фото: Путиннинг совет давридаги ташриф қоғози сотувга қўйилди. Нархи...

Фото: Путиннинг совет давридаги ташриф қоғози сотувга қўйилди. Нархи...

Россия президенти Владимир Путиннинг эски ташриф қоғози 650 минг рубль нархда сотувга қўйилди. Ушбу эълон Юла платформасида тарқатилган.

Оқ рангли ташриф қоғозида Путиннинг 1990 йилдан 1991 йилнинг июнигача бўлган хизмат вазифаси қайд этилган - Ленинград шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси.

Ташриф қоғозида хизмат вазифасининг остига Россиянинг бўлажак президенти фаолият кўрсатган ташкилотнинг телефони, факс ва манзили қайд этилган.

Март ойида Юла платформасида россиялик космонавт Юрий Усачевнинг орбитада кийган костюми сотилган эди.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!