Ford ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфли носозлик туфайли тахминан 119 000 автомобилни қайтариб олишини маълум қилди, деб хабар беради CBS News.
Бу ҳақда Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (NHTSA) хабар берди. Автомобилларни қайтариб олишга двигатель блокидаги иситгичнинг нуқсони сабаб бўлди: баъзи ҳолларда у ёрилиб, оқиб кетиши мумкин, бу қурилма уланганида қисқа туташув хавфини келтириб чиқаради.
Қайтариб олиш 2,0 литрли двигателлар билан жиҳозланган 2013-2018 ва 2016-2018 йиллардаги Ford Focus, 2013-2019 Escape, 2015-2016 MKC ва 2019 ва 2024 йиллардаги Explorer моделларига тааллуқли.
NHTSA эгаларига муаммо ҳал этилгунга қадар двигатель блоки иситгичларидан вақтинча фойдаланмасликни тавсия қилади. Ford ваколатли дилерлар нуқсонли қисмларни бепул алмаштиришини тушунтирди.
Хавфсизлик рисклари ҳақида олдиндан хабарномалар 13 февралда эгаларига юборилиши режалаштирилган. Қўшимча хатлар сўнгги таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг юборилади, таъмирлаш апрель ойида якунланиши мумкин.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.