Фожиа: Тошкентда ота ўз ўғлини пичоқлади

Фожиа: Тошкентда ота ўз ўғлини пичоқлади

2019 йил 22 август куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани “Қорасув” МФЙда яшовчи 53 ёшли С.Д., Янгибозор қўрғонида ўзаро жанжал туфайли 29 ёшли ўғли З.Э.ни пичоқ билан жароҳатлаган. Натижада З.Э. касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Д. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!