Фоҳишабозликка қарши кураш: эркаклар ҳам жазоланиши керак?!

Фоҳишабозликка қарши кураш:  эркаклар ҳам жазоланиши керак?!

Менинг фикрим порталида Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида петиция эълон қилинди.

Мурожаат муаллифининг фикрича, фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас. Бунда бевосита иштирок этган эркак ёки эркаклар учун ҳам маъмурий, жиноий жазо чоралари қўлланилиши, тегишли чоралар кўрилишини лозим.

Бунинг учун далил билан ушланган мазкур ҳолат иштирокчиси учун биринчи марта содир этилса, жарима белгилаш, иккинчи марта содир этилса, 15 сутка маъмурий қамоқ, учинчи мартада 1 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш чораларини белгилаш таклиф қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!