Финляндиядаги 3 та аэропорт Россиянинг GPS сигналларини тўсиб қўйиши сабабли самолётларни қўндириш учун радионавигация ускунасидан фойдаланишга ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Радионавигация ускуналари Йоенсуу ва Савонлинна шаҳарлари аэропортларида фойдаланилмиқда, яқинда Лаппеэнранта аэропортида ҳам ушбу ускунадан фойдаланиш бошланади. Радионавигация ускунасидан фойдаланишда GPS сигналлари талаб этилмайди.
Финляндиянинг Тraficom транспорт ва алоқа агентлиги маълумотларига кўра, мамлакат авиация саноати ҳар куни турли даражадаги сунъий йўлдош навигация тизимидаги носозликларни бошдан кечирмоқда.
Жорий йилнинг бошида Болтиқбўйи мамлакатлари Россия Федерацияси Болтиқ денгизи минтақасида GPS сигналларини тўсиб қўяётгани ҳақида эълон қилган эди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.