Финляндияда XX асрда техник тараққиёт рамзига айланган стационар телефон алоқасидан бутунлай воз кечиш бўйича қарор қабул қилинди. Мамлакатдаги йирик операторлардан бири — Elisa компанияси 2026 йил 30 июнгача ҳудуд бўйлаб барча стационар телефон тармоқларини тўлиқ тўхтатишини маълум қилди. Ҳозирда бу хизматдан фойдаланаётган абонентлар сони бир неча минг нафар экани қайд этилади.
Yle хабарига кўра, 2026 йил апрель ойининг охирида мижозларга шаҳар телефони узилиши ҳақида огоҳлантирувчи хат юборилади. Унда алоқа хизматини алмаштириш бўйича муқобил ечимлар ҳам таклиф этилади. Компания таъкидлашича, обуна якунлангандан кейин ҳам уй телефони рақамини сақлаб қолиш имконияти бор — у рақам мобил тармоққа ўтказилиши мумкин.
Финляндияда яна икки йирик алоқа оператори — Telia ва DNA ҳам аввалроқ стационар хизматни босқичма-босқич тугатишини билдирган эди. Телиа бу йўналишдан 2019 йилда воз кечган, DNA эса 2021 йилдан бошлаб уни аста-секин қисқартира бошлаган. Маҳаллий нашрлар буни уй телефони одамлар ва оилалар ўртасидаги асосий боғланиш воситаси бўлган бир давр якунланаётгани сифатида баҳоламоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
Миллат етакчиси, Тожикистон Республикаси Президентининг соғлиғи ҳақида расмий маълумотларнинг йўқлиги шароитида, мамлакат ичида ва ташқарисида янгиликлар кун тартиби кескинлигича қолмоқда
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.