Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) ноябрь ойи учун миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги каби 58-ўринда қайд этилди. Жамоа ҳозирда 1424,93 очко тўплаб, Осиёнинг 7-жамоаси бўлиб турибди. Октябрь ойидаги рейтингда Ўзбекистон жамоаси 1429 очко тўплаган эди. Осиёда кучли учликдан Япония, Эрон ва Корея Республикаси жой олган.
Рейтингнинг энг юқори ўрнида амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина жамоаси ўрин олган. Кейинги ўринларда Франция ҳамда Испания термалари жойлашган. Месси сардорлигидаги жамоа ноябрь ойидаги баҳсларни муваффақиятсиз ўтказганига қарамай етакчиликни сақлаб қолган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ноябрь ойидаги FIFA кунларида иккита учрашувда майдонга тушди. 14 ноябрь куни Қатарга сафар уюштирган жамоа 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 5 кундан сўнг Лаосда ўтказилган Шимолий Кореяга қарши майдонга тушган ўзбекистонликлар Аббосбек Файзуллаевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги учрашувни келгуси йили март ойида ўтказади. 20 март кунига белгиланган баҳсда Ўзбекистон ўз уйида Қирғизистонни қабул қилади.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.