Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев Германиянинг АРД ижтимоий-ҳуқуқий телеканали ходимларининг Россиядан чиқариб юборилиши муносабати билан Германия ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда 28 ноябрь, пайшанба куни АФП хабар берди.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок АРД журналистларининг Россиядан чиқариб юборилишини «мақбул эмас» деб атади ва Россия томони бунинг учун фойдаланган асос «шунчаки нотўғри ва ёлғон,» деб ёзади АФП. Нашрга кўра, Бербок Москвани «ёлғон даъволардан фойдаланган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда» айблади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова 27 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Германиянинг АРД телеканали ходимлари Франк Айшманн ва Свен Феллер Россияда ишлаш учун аккредитациядан маҳрум этилгани ва мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.