ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзбек футболининг ривожланиши ва ўзбекистонлик спортчиларнинг сўнгги йиллардаги ютуқлари ҳақида фикр билдириб, видеомурожаатнома йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
– 2016 йилда ФИФА президенти лавозимига киришганимдан буён Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюришга тўғри келди, - деди ФИФА раҳбари видеомурожаатномасида. – Ҳар бир ташриф мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатлари ва изчил модернизация йўлидан бораётганини тасдиқлайди.
Турли соҳаларнинг изчил ривожланиши футбол соҳасида сезиларли тараққиёт билан бирга кечди. Ўзбекистон 1994 йилда ФИФАга аъзо бўлганидан бери мамлакат футбол тизими стратегик режалаштириш, инфратузилмага сармоя киритиш ва футбол таълимини ривожлантириш орқали сезиларли даражада мустаҳкамланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилда ўз лавозимига киришганидан сўнг спорт ва футболни ривожлантиришга аниқ йўналиш берди. Футбол бўйича миллий терма жамоанинг 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши, ўзбек ёшларининг салоҳиятини халқаро майдонда намойиш этишида муҳим аҳамият касб этди.
ФИФА турнирларининг Ўзбекистонда ўтказилиши футболнинг глобал миқёсда кенгайиши ва унинг халқаро миқёсда эътирофини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўзбекистонда ўтказилган футзал бўйича жаҳон чемпионати тарихий воқеа бўлиб, мамлакат Марказий Осиёда биринчи бўлиб ФИФА турнирига мезбонлик қилди.
Мен 2025 йил сентябрь ойида ташриф буюрган Олимпия шаҳарчаси Ўзбекистоннинг ФИФАнинг янги турнирларини ўтказиш учун муносиб номзод сифатида ишонч билан ўзини кўрсатаётганини тасдиқлайди. Буни Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда 2027 йилда бўлиб ўтадиган U20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ҳам тасдиқлайди. Мазкур U20 жаҳон чемпионати икки конфедерация томонидан ўтказиладиган илк турнирдир.
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича катта режалар, жумладан, Каттақўрғонда футбол академиясини ташкил этиш футболга кириш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради ва ФИФАнинг ҳар бир истеъдодга ўзини кўрсатиш имкониятини бериш миссиясига мос келади.
Мен ФИФА Ўзбекистон ҳукумати ва футбол ассоциациясини ўз мақсадларини амалга оширишда қўллаб-қувватлай олганимдан фахрланаман. Ўртамиздаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб, ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланишим мен учун катта шараф.
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Ўзбекистон халқлар, маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга интилаётганини таъкидлади. Бу ФИФА тўлиқ қўллаб-қувватлайдиган фалсафа бўлиб, Ўзбекистон биз учун футболни ривожлантиришда ишончли ва стратегик ҳамкор эканини тасдиқлайди.
Биз Ўзбекистон билан биргаликда миллионлар ўйини бўлган футболни ривожлантиришда давом этамиз. Чунки Ўзбекистон миллат сифатида ҳам, ҳамкор сифатида ҳам ишонч ва эътирофга лойиқ давлат.
Сурат Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинди
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.