28 январь куни Coca-Cola компанияси томонидан ташкил этилган FIFA Жаҳон чемпионати Trophy Tour Тошкентга етиб келади. Бу тадбир мухлисларга FIFA Жаҳон чемпионати 2026 олдидан футболдаги энг нуфузли совринни яқиндан кўриш учун ноёб имконият тақдим этади, дея хабар беради The Caspian Post.
Мазкур саёҳат Coca-Cola компанияси ва FIFA ҳамкорлигида ўтказилаётган олтинчи глобал Trophy Tour ҳисобланади. Йиллар давомида тур ҳақиқий FIFA Жаҳон чемпионати кубогини бутун дунё бўйлаб юз минглаб мухлисларга олиб борди ва FIFA’га аъзо 211 ассоциациядан 182 тасига ташриф буюрди.
Тошкентнинг ушбу рўйхатдан ўрин олиши алоҳида аҳамиятга эга. Чунки тарихда илк бор Ўзбекистон FIFA Жаҳон чемпионатига йўл олди ва кубокнинг мамлакатга келиши миллий футбол учун муҳим босқич рамзи сифатида баҳоланмоқда. Ўзбекистон пойтахтидаги тадбир Ўзбекистон футбол ассоциацияси қўллаб-қувватлови остида ўтказилади.
“FIFA Жаҳон чемпионати кубоги — спортдаги энг улуғ рамз,” деди FIFA’нинг тижорат ишлари бўйича директори Роми Гай. Унинг таъкидлашича, жорий тур айниқса аҳамиятли, чунки у Trophy Tour’нинг 20 йиллигига тўғри келмоқда ва Канада, Мексика ҳамда АҚШда ўтадиган тарихдаги энг йирик Жаҳон чемпионатига бўлган қизиқишни янада оширади.
Тур расман 2026 йил 3 январь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бошланди ва 30 та давлатни қамраб олади. У ташкил этилганидан буён дунёнинг турли бурчакларида тўрт миллиондан ортиқ мухлис ушбу тажрибада иштирок этди ва футболга бўлган умумий муҳаббат авлодларни бирлаштирди.
“Биз мухлисларни қалбига янада яқинлаштиришдан хурсандмиз,” деди Coca-Cola’нинг глобал активлар, инфлюенсерлар ва ҳамкорликлар бўйича вице-президенти Майкл Вайнер. “Ўзбекистонда мухлислар футболнинг ҳиссиёти ва муҳитини яқиндан ҳис қилиш имконига эга бўлади”.
Олтиндан ясалган ва 6,175 килограмм оғирликка эга асл FIFA Жаҳон чемпионати кубоги 1974 йилдан бери чемпионларга топшириб келинади ва FIFA мулки ҳисобланади. Уни фақат танланган шахсларгина ушлаб кўришлари мумкин, бироқ Trophy Tour мухлисларга футбол тарихига юзма-юз келиш учун камёб имконият яратади.
1976 йилдан бери FIFA’нинг доимий ҳамкори бўлган Coca-Cola дунёнинг энг қимматли футбол совринини мухлисларга яқинлаштиришда давом этмоқда, FIFA Жаҳон чемпионати 2026 олдидан қизиқишни ошириб, ўйиннинг глобал қудратини нишонламоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.