Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди

2 июнь куни соат 10:10 атрофида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Италия фуқароси А.У. ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ Олтиариқ тумани "Азимобод" маҳалласидан ўтувчи 4П-148А Боғдод-Олтиариқ йўлининг 2-километрида содир бўлган. Nexia-2 ҳайдовчиси — Бағдод вилоятида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.А. велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли чет эллик аёлни уриб юборган.
Оқибатда у турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда вилоят ички ишлар бошқармаси суриштирув ишларини олиб бормоқда.