Фарғонада телеграм гуруҳлар орқали диний мазмундаги маърузалар тарқатган 22 ёшли йигит 900 минг сўм жаримага тортилди

Фарғонада телеграм гуруҳлар орқали диний мазмундаги маърузалар тарқатган 22 ёшли йигит 900 минг сўм жаримага тортилди

Фарғонада диний мазмундаги материалларни тарқатиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 9 март куни Олтиариқ тумани ИИБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Олтиариқ тумани, Сертут маҳалла ҳудудида яшовчи 2001 йилда туғилган М.З ўзининг "Samsung A33" русумидаги мобил аппаратида интернетнинг "Телеграм" ижтимоий тармоғида тегишли профилида ҳар хил номдаги гуруҳлари орқали диний мазмундаги аудио ва видео форматдаги диний маърузаларини тарқатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-моддаси прим 2–моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган.

Суд ҳуқуқбузар M.З.гa юқоридаги моддага асосан, БХМнинг 3 баробари 900.000 сўм миқдорда жарима жазоси тайнланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!