Жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 06:00 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Хамза МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-148Б автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган С.Ф. “Спарк” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги “Камаз-53212” русумли юк автомобили билан тўқнашган.
Натижада, “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли С.Ф. ва йўловчиси 1991 йилда туғилган А.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.
Уларнинг таъкидлашича, янги турдаги қуроллар, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари оммавий қўлланилаётган шароитда ҳам Т-72 ўзининг жанговар самарадорлигини сақлаб қолмоқда.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.