Фарғонада «Спарк» бетон тўсиққа урилиши оқибатида икки киши вафот этди

Фарғонада «Спарк» бетон тўсиққа урилиши оқибатида икки киши вафот этди

Тошкент-Ўш йўлида «Спарк» автомашинаси бетон тўсиққа урилиши оқибатида икки нафар шахс вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йил 15 ноябрь куни соат 12:30да 61 ёшли М.Т. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинасида Тошкент-Ўш автомобиль йўли бўйлаб Андижон шаҳридан Қўқон шаҳрига кетаётган вақтида, Учкўприк тумани Меҳнатобод қишлоғи ҳудудида эҳтиётсизлиги туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасидаги икки томонлама ҳаракатланиш йўналишини ажратувчи бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда йўловчи 64 ёшли О.Т. (аёл) ҳодиса жойида, 61 ёшли М.Т. (аёл) эса Учкўприк туман ТТЙ жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Т.га нисбатан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Йўл ҳаракатлари қатнашчилари! Сизлардан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб юришингизни сўраймиз, ўзингиз ва атрофингиздагиларни ҳаётига бефарқ бўлманг, зеро бир сониялик бефарқлик аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин», - дейилади Тергов департаменти хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!