Фарғонада қалбаки менерал ўғит ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилди

Фарғонада қалбаки менерал ўғит ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Қ. давлат рўйхатидан ўтмасдан яширин цех ташкил қилиб, “Аммofоs-Махам Ammophos” номи остидаги қалбаки ёрлиқлардан фойдаланиб, сотиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, воқеа жойидан 1 дона қадоқлаш дастгоҳи ва 35 қоп минерал ўғит тайёрлашда қўшиладиган хом ашё ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, фуқаро Н.Қ. “A.K.” МЧЖ раҳбари Ш. билан олдиндан тил бириктириб, яширин цехда ишлаб чиқарилган сифат сертификати бўлмаган “Аммофос” минерал ўғитини сохта ҳужжатлар орқали 46,8 млн сўмга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!