Фарғона вилоятида санитар тозалаш корхоналари истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблагани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида санитар тозалаш корхоналари томонидан 871 та маҳалла (3148,9 минг аҳоли)га чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Бу хизматлар вилоятнинг 82 фоиз маҳалласи ёки 77,4 фоиз аҳолисини қамраб олган.
Ўрганиш жараёнида 2023 йил ҳамда 2024 йилнинг 6 ойи давомида чиқинди ташиш хизматини кўрсатиш учун истеъмолчи абонентлар-хонадонларга ҳисобланган қарздорлик суммалари таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, 2023 йилда истеъмолчи абонентлар хонадонларига ҳисобланган қарздорлик суммалари таркибидаги кўрсатилмаган хизматлар қисми учун 767 068 та хонадонда яшовчи 3 141 658 нафар истеъмолчига жами 30 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ҳисобланганлиги ҳамда ушбу кўрсаткичлар 2024 йилинг 6 ойи давомида 784 095 та хонадонда яшовчи 3 146 985 нафар истеъмолчига жами 10 млрд сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлиги маълум бўлган.
Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан хизмат кўрсатувчи субъектлар истеъмолчиларга ушбу хизмат турини кўрсатилиши давомида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлиги аниқланган. Ҳисобланган 40 млрд сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.