Ҳакимжон Долимов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳакимжон Долимов 1983 йилда Бувайда туманида туғилган. 2006 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида мутахассисликдан бошлаган. Ушбу бошқармада бош мутахассис, биринчи ўринбосар, Фарғона вилояти ҳокимининг саноат, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Миллий ва ҳудудий инвестицияларнинг йўналиш ва лойиҳаларини шакллантириш бошқармаси бош мутахассиси, Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори вазифаларида ишлаган.
2021 йилдан тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.