Фарғона шаҳрида вояга етмаган шахс бошқарувидаги автомашинадан гиёҳвандлик моддаси топилди

Фарғона шаҳрида вояга етмаган шахс бошқарувидаги автомашинадан гиёҳвандлик моддаси топилди

13 сентябрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Исмоилова кўчасида ҳаракатланиб келаётган 2005 й.т. вояга етмаган Б.Р.ни «Спарк» русумли автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, салонида келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!