Фаластинликлар Ғазодан Исроилга ракета отди

Фаластинликлар Ғазодан Исроилга ракета отди

Исроил ҳарбийлари жума куни кечқурун Ғазо секторидан “Исломий жиҳод” гуруҳи жангарилари томонидан 80 га яқин ракета учирилгани ҳақида хабар берди, деб хабар бермоқда Исроил ОАВ.

Исроил мудофаа кучлари маълумотларига кўра, 30 дан ортиқ ракета Исроил ҳудудига етиб бормаган ва учирилганидан кўп ўтмай Ғазо секторига қулаган. Яна 33 та снаряд “Темир гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизими ёрдамида уриб туширилди. Қолган 13 та ракета Исроил ҳудудида портлаган, бироқ қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Жума куни Исроил армияси Ғазо секторидаги фаластинлик радикал гуруҳларга қарши “Тонг шафақ” операциясини бошлади. Ушбу операцияни бажариш учун 25 минг нафаргача резервчиларни сафарбар қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, аввалроқ Исроил ҳужуми натижасида “Исломий жиҳод” етакчиларидан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Минтақавий ОАВ манбаларга таяниб, ўз навбатида, ушбу ҳаракатлар натижасида камида 15 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!