Европарламентда Урсула фон дер Ляйенга нисбатан ишончсизлик вотуми яна рад этилди — Deutsche Welle.
Нашрнинг хабар беришича, Европарламент аъзолари Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватламади. Овоз бериш натижасига кўра, 390 нафар депутат вотумга қарши чиққан, 165 нафари эса ташаббусни ёқлаган. Бу Европарламентнинг жорий чақириқ даврида ишончсизлик вотуми бўйича тўртинчи муваффақиятсиз уриниш бўлди.
Қайд этилишича, ишончсизлик вотуми Франциядаги ўта ўнг популистлар етакчиси Жордан Барделла ва унинг “Европа учун ватанпарварлар” гуруҳи томонидан илгари сурилган. Улар бу ташаббус сабаби сифатида Европа Иттифоқининг Жанубий Америка давлатларининг Mercosur ташкилотига аъзо давлатлар билан тузилаётган савдо келишувини келтириб, Урсула фон дер Ляйенни “европалик фермерлар ва фуқаролар фикрини инобатга олмасликда” айблаган.
Резолюцияни бошқа ўнг популистлар қаторида Германиянинг “Германия учун муқобил” партиясидан уч нафар депутат ҳам қўллаб-қувватлаган. Урсула фон дер Ляйен муҳокамада иштирок этмаган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.