Европанинг бир қанча етакчилари ва Украина президенти АҚШ етакчиси билан телефон орқали суҳбатлашди — Еврокомиссия.
"Доналд Трамп Трамп билан бўлган суҳбатда Зеленскийдан ташқари Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен, Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, Финляндия президенти Александр Стубб, Польша президенти Карол Навроцкий, Британия бош вазири Кир Стармер, NATO бош котиби Марк Рютте, АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва махсус вакил Стив Уиткофф ҳам иштирок этишди", дейилади Еврокомиссия баёнотида.
Қайд этилишича, америкаликлар Зеленский ва европаликларни Путин билан ўтказилган музокаралар якунлари ҳақида хабардор қилишган.
Хабар берилишича, айни пайтда Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари Россия ва Қўшма Штатлар президентларининг Аляскадаги саммити якунларини муҳокама қилиш учун Брюсселда фавқулодда йиғилиш ўтказишмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.