Европада украиналик қочқинларга нисбатан одам савдоси ва жинсий зўравонлик қилиш ҳолатлари 260 %га ошган

Европада украиналик қочқинларга нисбатан одам савдоси ва жинсий зўравонлик қилиш ҳолатлари 260 %га ошган

Бу ҳақда кеча Европарламент йиғилишида маълум қилинди.

▪️Жиноят қурбонларининг 65 %и аёллардир.

Фирибгарлар тил тўсиғи ва Европадаги қочқинларнинг жорий яшаш шароитларидан фойдаланмоқда.

Жиноятчилар асосан онлайн платформалар орқали одамларни ёллаб, ўғирлаб кетмоқда.

Украиналиклар Европа Иттифоқининг вақтинчалик ҳимоя бўйича директиваси асосида Европада қонуний ишлаш ҳуқуқига эга.

Аммо кўплаб қочқинлар “норасмий ижтимоий доиралар”га тушиб қолиб, европалик фирибгарларнинг осон ўлжасига айланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!