Европа Иттифоқи хорижга ҳарбий ёрдам фондини 2 миллиард еврога оширишни маъқуллади

Европа Иттифоқи Кенгаши асосий ҳамкорларга, жумладан Украинага ҳарбий ва хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатиш учун Европа Тинчлик Жамғармаси деб аталадиган маблағнинг максимал миқдорини 2 миллиард еврога оширди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Кенгаш қўшимча молиявий эҳтиёжларни қоплаш мақсадида 2027 йилгача Европа Тинчлик Жамғармасини молиялаштириш чегарасини 7,979 миллиард еврогача оширишга қарор қилди”, — дейилади ҳужжатда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).