Европа Иттифоқи институтларининг 66 мингга яқин ходимлари апрел ойидан бошлаб яна бир марта иш ҳақини оширадилар. Бу 2022-йил бошидан бери эттинчи марта. Бу сафар улар иш ҳақининг 1,2 фоизи миқдорида 2024 йил учун қўшимча тўловнинг “қолдиқларини” оладилар (қўшимча тўловнинг асосий қисми – 7,3 фоизи аллақачон тўланган).
"Евократлар" учун энг кам асосий иш ҳақи ҳам ошади - солиққа тортилмайдиган имтиёзларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳам у 3361 эвродан 3645 эврогача кўтарилади. Максимал иш ҳақи 23 262 евродан 25 229 еврога ошади.
Ўсишдан Европа Комиссияси аъзолари ҳам фойда кўради. Комиссия президенти Урсула фон дер Ляйеннинг асосий маоши 2700 евродан ошиб, ойига 34800 еврони ташкил қилади. Европа комиссарлари 28 400 эвро атрофида - аввалгидан 2 200 эвро кўпроқ олади.
Европа Иттифоқи расмийлари иш ҳақини мутлақо ноаниқ формула бўйича олади. Назарий жиҳатдан ҳисоб-китоблар Брюссел ва Люксембургдаги инфляция даражасини, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг давлат хизматидаги иш ҳақи динамикасини ҳисобга олади. Одатда иш ҳақи йилига бир марта оширилади, аммо сўнгги йилларда юқори инфляция туфайли бу ўзгарди ва энди маошлар ҳар 6 ойда оширилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.