Европа Иттифоқи Украинага 2 миллиард долларлик ўқ-дори етказиб бериш режасини келишиб олди

Европа Иттифоқи Украинага 2 миллиард долларлик ўқ-дори етказиб бериш режасини келишиб олди

Европа комиссияси, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати ва 27 мудофаа вазирлари Украинага ўқ-дорилар етказиб беришни тезлаштириш ва Европа мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича режани якунлади, деб хабар бермоқда АFP.

Режада иштирокчи давлатларнинг Украина учун қурол сотиб олиш бўйича 2 миллиард евро миқдоридаги молиявий мажбуриятлари кўзда тутилган.

«Мақсадимиз - Украинани ўқ-дори билан таъминлаш. Тез орада, энг катта миқдорда ва энг арзон нархда», - деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Борель.

Украинада рус қўшинлари ҳар куни 20 мингга яқин ўқ отади, Украина армияси эса 4-5 баравар камроқ.

9 февраль куни Украина президенти Владимир Зеленский Европадан Киевга миллион дона ўқ-дори, жумладан, 155 миллиметрлик снарядлар етказиб беришни сўради.

DPA агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи яқин 12 ой ичида айнан шундай қанча янги артиллерия ўқларини Киевга етказиб беришни режалаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!