Калифорния губернатори Лос-Анжелесга Миллий гвардияни юборгани учун Трамп маъмуриятини судга беришини маълум қилди.
"Бу айнан Доналд Трамп истаган нарса эди. У Миллий гвардияни федерал асосда қўллаш учун ноқонуний ҳаракат қилди. Трамп имзолаган буйруқ биргина Калифорнияга эмас, барча штатларга тааллуқли. Бу унга исталган штатга кириб, худди шу ишни қилиш имконини беради. Биз уни судга бермоқчимиз", — деб ёзди губернатор Гэвин Ньюсом Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Ньюсом Трампнинг Миллий гвардияни Лос-Анжелесга юбориш қарорини “ноқонуний” ва “ахлоққа зид” деб атаганди.
Нью-Йорк штатининг собиқ губернатори Эндрю Куомо эса Нью-Йорк шаҳри кейинги нишонга айланиши мумкинлигини айтди.
"Менимча, вазият янада оғирлашади ва навбат Нью-Йоркка келади", — деди Куомо Bloomberg'га берган интервюсида.
Куомонинг фикрича, Трампнинг Калифорния губернатори розилигисиз Лос-Анжелесга Миллий гвардияни юбориш қарори президент томонидан атайлаб тартибсизлик ва тўполонлар яратишга қаратилган сиёсий ҳаракат ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Лос-Анжелесда иммиграция хизматининг рейдларидан сўнг оммавий норозиликлар бошланганди. Шаҳарда полиция билан тўқнашувлар, автомобилларни ёқиш, талон-тарож ва оммавий ҳибсга олишлар содир бўлган.
Трамп шаҳарга 2000 нафар Миллий гвардиячини юборган, бу эса сиёсий жанжалга ва норозилик намойишининг янада кескин тус олишига сабаб бўлди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.