Европа Иттифоқи Швейцарияни Шенген ҳудудидан чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда

Европа Иттифоқи Швейцарияни Шенген ҳудудидан чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда

Агар Швейцария Frontex ташқи чегаралар хавфсизлиги агентлигига қўшимча миқдорни тўлашни қўллаб-қувватламаса, у ҳолда Брюссел Швейцарияни Шенген ҳудудидан чиқариб ташлаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Швейцарияда 15 май куни референдум бўлиб ўтади, унда мамлакат фуқаролари Frontex ташқи чеграларни молиялаштиришда кейинги иштироки ҳақида қарор қабул қилади. Референдум ташкилотчилари социал-демократлар альянси ва Яшиллар партиясига кўра, Frontex томонидан амалга оширилаётган миграция сиёсати ўта “шафқатсиз” бўлиб бормоқда ва бундай ташкилотни молиявий қўллаб-қувватлашнинг иложи йўқ. Европа Иттифоқи 2015 йилдаги миграция инқирозидан кейин Frontex ходимларини кўпайтиришни режалаштирмоқда, бу ҳам Шенген ҳудуди чегараларини қўриқлаш билан шуғулланувчи агентликка Швейцария ҳиссасининг ошишига олиб келади. 2016 йилдан бери Frontex Европа чегара ва қирғоқ қўриқлаш хизмати сифатида фаолият юритади.

Брюссел Берн ўзининг Frontex тўловини 2021 йилдаги 19,5 миллион фунтдан 2027 йилда 49,5 миллион фунт стерлинггача оширишини кутмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқи Швейцария олти эмас, балки 40 нафар чегарачини ташкилотга юборишини кутмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!