Европа Иттифоқи ҲАМАСнинг икки вакилига қарши санкциялар жорий қилди

Европа Иттифоқи ҲАМАСнинг икки вакилига қарши санкциялар жорий қилди

Европа Иттифоқи (ЕИ) Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати ҳарбий қўмондонлигининг икки вакилига қарши санкциялар жорий қилди.

Бу ҳақдаги маълумот Европа Иттифоқи сайтида эълон қилинган.

“Кенгаш икки шахсни Европа Иттифоқининг террорчилар рўйхатига киритишга қарор қилди. Бу қарор Европа Иттифоқининг ҲАМАС таҳдидига, шунингдек, 2023 йил 7 октябрда Исроилда содир этилган шафқатсиз террорчилик ҳаракатларига жавобининг бир қисмидир", - дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!