Вашингтоннинг Европадаги иттифоқчилари Киевни қўллаб-қувватлаш борасидаги ёндашувларини ўзгартириб, уни Москва билан музокаралар олиб бориш истагини билдирган АҚШ президенти Дональд Трамп позициясига мослаштирмоқда.
Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда.
“Украина бўйича стратегия Европада АҚШ баёнотлари оҳангининг ўзгаришига мос равишда жимгина ўзгармоқда – сўзсиз қўллаб-қувватлаш ваъдаларидан тортиб, Киевни унинг учун фойдали позицияни таъминлаган ҳолда музокаралар столига ўтказишга уринишларгача”, — таъкидлайди нашр.
Унда айтилишича, Трампнинг Украинадаги можарога чек қўйиш нияти ҳақидаги баёнотлари муносабати билан Европа давлатлари етакчилари “тинчлик музокараларида етакчи роль ўйнаш” истагини намойиш этмоқда.
Нашрнинг фикрича, янги стратегия 14-16 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида шу ҳафтада яққол намоён бўлади. Газетанинг баҳосига кўра, бу сафарги тадбир Американинг аввалги раҳбари, демократ Жо Байден маъмурияти давридагидан бошқача тарзда ўтказилади. Конференцияда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Киевни қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Нашр манбасига кўра, Украина ва АҚШ вакиллари конференция олдидан “хавфсизлик соҳасидаги узоқ муддатли кафолатларни муҳокама қилишган”. “Бу қурол ва разведка активлари, масалан, сунъий йўлдошлар билан боғлиқ бўлиб, уларни европаликлар тақдим эта олмайди”, дейилади мақолада.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.