Европа авиакомпаниялари авиаёқилғи нархининг кескин ошиши фонида рейсларни қисқартиришни бошлади.
Франциянинг лоукост компанияси Transavia France (Air France-KLM таркибига киради) май ва июнь ойларида рейсларнинг бир қисмини бекор қилишини эълон қилди. Бу режалаштирилган парвозларнинг тахминан 2 фоизини ташкил этади.
Йўловчиларга муқобил рейслар, ваучерлар ёки тўлиқ пул қайтариш таклиф этилади.
Ёқилғи нархининг ошиши Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва Ормуз бўғози орқали етказиб беришдаги узилишлар билан боғлиқ. Сўнгги бир йил ичида Европада авиаёқилғи қиймати икки баробардан кўпроқ ошган.
Бу муаммо фақат битта компания билан чекланмаяпти. Нидерландиянинг KLM компанияси Европадаги 160 га яқин рейсни бекор қилишини маълум қилди, Lufthansa эса октябрга қадар 20 минггача қисқа масофали парвозларни қисқартириш ва ўзининг CityLine шўъба компаниясини ёпишни режалаштирмоқда. Бошқа ташувчилар ҳам жадвалларни қайта кўриб чиқмоқда ва ёқилғи қимматлашуви туфайли харажатлар ортиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Аввалроқ Фатих Бироль — Халқаро энергетика агентлиги раҳбари — Европа яқин вақтда авиаёқилғи танқислигига дуч келиши мумкинлигини билдирган эди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
BBC мухбири маълумотига кўра, Польша томонидан россиялик археолог Александр Бутягиннинг Беларусьга топширилиши Украинада камида тушунмовчилик билан қабул қилинмоқда.