"Руминияда ўтган NATO машғулотлари Европа хавфсизлигининг Қўшма Штатларга қанчалик боғлиқ эканини яна кескин муҳокамаларга олиб чиқди. Машғулотлар шуни кўрсатдики, Россия ҳужуми ҳолатида Руминия бир неча ҳафта давомида ўзини ҳимоя қилиши керак бўлади", дея ёзмоқда нашр.
Bloomberg маълумотларига кўра, эндиликда Европа ҳукуматлари Вашингтонни Европа мамлакатларидаги ҳарбий иштирокини қисқартирмасликка фаол равишда чақирмоқда. Америка томони эса иттифоқчиларини тинчлантириб, Европани ёрдамсиз қолдириш режаси йўқлигини билдирмоқда.
Агентликнинг ёзишича, Европа ўз мудофаасини кучайтиришга уринаётганига қарамай, унда ҳамон жиддий бўшлиқлар мавжуд. Бу биринчи навбатда логистика ва стратегик имкониятларда кўринади. 20 октябрдан 13 ноябргача Руминияда ўтган ҳарбий машғулотлар вақтида кузатувчилар NATO кучларини эҳтимолий фронт чизиғига етказиш учун ҳафталар керак бўлишини қайд этган. Бу эса инқирозли ҳолатда, яъни Россия ҳужуми содир бўлса, Руминия иттифоқчиларнинг ёрдами етиб келгунига қадар деярли якка ўзи мудофаа қилишига тўғри келишини англатади.
"Руминиядаги вазият АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлган Европа қандай муаммоларга дуч келиши мумкинлигининг яққол мисолидир. Ҳаво ва ракетага қарши мудофаа, узоқ масофали зарбалар ва разведка масалаларида Европа армиялари ҳанузгача Қўшма Штатларга таянади", дейилади мақолада.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.