Эроннинг Париждаги элчиси Франция Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Эроннинг Париждаги элчиси Франция Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Эроннинг Париждаги элчиси Муҳаммад Амин-Нежад мамлакати Исроилга ҳаво ҳужуми уюштиргани ортидан Франция Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Франция Ташқи ишлар вазирлигидан берилган баёнотга кўра, вазирликка чақирилган элчи Амин-Нежадга Франциянинг Эроннинг 13 апрелга ўтар кечаси Исроилга уюштирган ҳаво ҳужумини қоралагани маълум қилинди.

Франция Ташқи ишлар вазирлигининг қайд этишича, Эроннинг «масъулиятсиз» ҳужуми «ҳеч кимнинг манфаатига тўғри келмайдиган ёнғин хавфини келтириб чиқарди».

Эрон «Франция ҳамкори Исроил хавфсизлиги ва минтақавий барқарорликка таҳдид солувчи жиддий ва мисли кўрилмаган ҳаракатлари»ни тўхтатишга чақирилди.

Нидерландия, Германия ва Бельгия ҳам Эроннинг ўз мамлакатларидаги элчиларини вазирликка чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!