Куни кеча Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Aбдураҳмонов Эрон Ислом Республикасининг “Electronic Afzar Azma” компаниясининг бош директори Моҳаммад Aли Дарази, “ESFA Group” компанияси бош директори Маҳди Давар Панаҳ ҳамда “Atlas Tubine Pars” компанияси бош директори Aтабак Aлизаде билан учрашди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад юртимизда фаолият олиб бораётган эронлик тадбиркорлар билан доимий алоқани ўрнатиш, илм-фан ва инновацион фаолият соҳасида ҳамкорлик қилиш, икки давлат ўртасидаги савдо иқтисодий, илм-фан, технологиялар бўйича янгиликлар билан бўлишиш, эронлик инвесторларни юртимизга жалб қилиш ва уларга консултатив ва амалий ёрдам кўрсатиш, эронлик тадбиркорларнинг юртимизда олиб бораётган фаолияти давомида юзага келаётган муаммо ва таклифларини ўрганиш ва уларга ечим беришдан иборат.
Учрашув давомида икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга қаратилган таклифлар, эронлик тадбиркорларнинг фаолиятидаги янгиликлар, инновация йўналишида истиқболли ҳамколик режалари муҳокама қилинди.
Хусусан, унда эронлик тадбиркорлар Ўзбекистонда электр тармоқлари ускуналарини биргаликда ишлаб чиқариш, электр станцияларини таъмирлаш хизматларини кўрсатиш ҳамда Ўзбекистонда ушбу соҳада марказ очиш имконияти билан қизиқди.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистонда ақлли электр ҳисоблагичларни биргаликда ишлаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон электр тармоқлари мониторинги тизимини модернизация қилиш имконияти ҳам кўриб чиқилди, муҳокама қилинди.
Маълумот учун, “Electronic Afzar Azma”, “ESFA Group” ва “Atlas Tubine Pars” Эрондаги энг йирик энергетика компанияларидан ҳисобланади. Улар электр станциялари, нефт ва газ объектлари, темир йўл транспорти инфратузилмаси учун энергия ва бошқарув ускуналари ишлаб чиқиш ҳамда уларни автоматлаштириш ва саноат жараёнларини бошқариш бўйича фаолият олиб боради.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.