Эрондан Россияга товарлар етказиб бериш кескин ошди

Эрондан Россияга товарлар етказиб бериш кескин ошди

Эрон товарларининг Россияга экспорти кескин ўсди – йиллик ҳисобда 30 фоизга. Бу ҳақда божхона маълумотларига таяниб ISNA хабар бермоқда.

Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, Эрондан Россияга 743,882 миллион долларлик 1,419 миллион тонна маҳсулот етказиб берилган. Шу билан бирга, салмоқли кўринишда мамлакатнинг Россияга экспорти 25 фоизга, риалда қиймат бўйича 57 фоизга, доллар бўйича эса 29 фоизга ошди. Эрон товарларининг энг йирик импортчилари рўйхатида Москва 11-ўриндан 10-ўринга кўтарилди.

ТАСС хабарига кўра, Россияга экспорт тузилмасида энг катта ҳажм “газ турбиналарининг қўзғалмас ва ҳаракатланувчи қанотларидан ташқари турбореактив ёки турбовинтли двигателлар деталлари”га тўғри келди. Бундай товарлар барча етказиб бериш қийматининг 9,21 фоизини (68 миллион доллар) ташкил этди.

ISNA маълумотларига кўра, Эроннинг Россияга экспортида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан қисқичбақалар, киви ва писталар ҳам катта ўрин тутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!