"Дарҳол Эронни тарк этинг. Агар чиқиб кета олмасангиз, уйингизда қолинг ёки бошқа қўриқланадиган бинодаги хавфсиз жойга ўтинг", – дейилади баёнотда.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон масаласида, аввало, дипломатик йўлни афзал кўришини, бироқ ҳарбий куч қўллаш имконияти ҳам доимо кун тартибида қолишини таъкидлаганди.
Эронда норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрь куни Теҳрондаги Катта бозорда бошланган. Дўкон эгалари миллий валютанинг кескин қадрсизланиши ва иқтисодий қийинчиликларнинг кучайиб бораётганидан норози бўлган. Кейинчалик намойишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларига тарқалган.
Намойишлар чоғида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган. Бироқ Эроннинг инсон ҳуқуқлари агентлиги HRANA хабарига кўра, 642 киши ҳалок бўлган. Улар орасида 133 нафар хавфсизлик кучлари ходими, 1 нафар прокурор ва вояга етмаганлар ҳам бор. Шунингдек, 10 721 киши ҳибсга олинган.
Зўравонлик кучайиши ва полиция аралашуви ошиши фонида 9 январь куни бутун мамлакат бўйлаб интернет ўчириб қўйилган.
Маълумот ўрнида, Эронда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси тўп тепади. Булар — Рустам Ашурматов, Жалолиддин Машарипов (иккиси – "Истиқлол"), Остон Ўрунов, Игорь Сергеев ("Персеполис") ва Одил Ҳамробеков ("Трактор").
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.