Эронда сўнгги 10 кун ичида қалбаки алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида 41 киши ҳалок бўлди.
SNN ахборот агентлигининг суд-тиббиёт экспертизаси департаменти бош директори Али Аббосийга таяниб хабар беришича, кучли заҳарланиш метил спиртидан келиб чиққан.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксари эркаклар. Аммо заҳарланганлар орасида аёллар ҳам бор. Аббосийнинг қайд этишича, метил спиртини ичиш кўрлик, буйрак етишмовчилиги ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Яна 343 киши метил спиртини истеъмол қилиш оқибатида заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилган.
Эронлик шифокорнинг айтишича, улардан баъзилари кўриш қобилиятини йўқотган ва яна баъзилари буйрак етишмовчилиги туфайли диализга муҳтож.
Спиртли ичимликлар тақиқланган Эронда ноқонуний ишлаб чиқарилган ичимликлар учун баъзан этил спирти ўрнига техник спирт деб аталадиган арзон метил спиртидан фойдаланилади. Метил спирти хавфли заҳардир. Унинг юқори токсиклиги туфайли спиртли ичимликлар ва озиқ-овқат саноатида фойдаланиш тақиқланади.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.