Эронда коррупциячиларнинг қўлини кесиш таклиф қилинди

Эронда коррупциячиларнинг қўлини кесиш таклиф қилинди

Эрон олий раҳбари Али Ҳаманаи коррупцияга қарши қатъий кураш олиб боришга чақирди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Унинг чақириғи мамлакат суд тизими вакиллари билан видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувда янгради. 

“Жорий даврда чўққисига етган коррупцияга қарши кураш самарали тарзда, шунингдек адолатли ва ҳеч қандай айби йўқ одамларга зарар етказмаган ҳолда олиб борилиши керак”, – дея таъкидлади Ҳаманаи. 

У коррупцияни янги коронавирусга ўхшатди, уни йўқотиш йўлини таклиф қилди: 

“Одамлар коррупцияга қарши қатъий кураш олиб борилишини кутмоқда, чунки молиявий ва иқтисодий коррупция коронавирусга ўхшаб юқумлидир.  Коронавирусни йўқотиш учун қўлни совунлаб ювиш кифоя, бироқ коррупция вирусига қарши курашишнинг ягона самарали йўли – коррупциячининг қўлини кесиш”. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!