Эрон ядровий келишув бўйича музокараларни давом эттиришга тайёр

Эрон ядровий келишув бўйича музокараларни давом эттиришга тайёр

Эрон Европа ташқи ишлар идораси раҳбари Жозеп Боррелнинг Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини қайта бошлаш ва музокараларни тезроқ якунлашга ҳаракат қилиш зарурлиги ҳақидаги таклифига ижобий жавоб берди, деди мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багери Каёний.

Аввалроқ Боррель мазкур музокарани қайта бошлаш ҳақидаги таклифи баёни битимни имзолаш учун жуда мақбул ва ҳаётга жорий қилишга арзийди, деган эди.

2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция билан Эрон ўртасида ядровий келишувга эришилган эди. Мазкур келишув Эроннинг ядро дастурини чеклаш эвазига унга қўйилган санкцияларни бекор қилишни кўзда тутганди. 2018 йил май ойида Дональд Трамп президентлик даврида АҚШ ушбу музокаралардан чиқишини эълон қилди ва Эронга нисбатан санкцияларни қайта тиклади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!