Эрон хавфсизлик кучлари намойишда одамларнинг юзларини атай нишонга олганми?

Эрон хавфсизлик кучлари намойишда одамларнинг юзларини атай нишонга олганми?

Эрондаги кўплаб намойишчиларнинг кўзлари жароҳатланган. Буни хавфсизлик кучлари атайлаб амалга оширганига жабрланувчиларнинг ишончи комил

12 нафар эронлик намойишчининг кўзларига хавфсизлик кучлари томонидан ўқ узилгани даъво қилинмоқда.

Ўтган сентябр ойидан бери Эронда ўн минглаб аҳоли ёш курд аёл Маҳса Аминийнинг ўлими юзасидан норозилик намойиши ўтказмоқда.

Расмийлар бунга полициянинг репрессиялари билан жавоб берди: деярли 20 минг киши ҳибсга олинди, 500 киши ўлдирилди. Кўриш қобилиятини йўқотган ёшларнинг сўзларига кўра, уларнинг асосан кўзлари нишонга олинган.

Эрон полицияси махсус кучлари қўмондони Ҳасан Карами яқинда маҳаллий ОАВда бу каби даъволарни рад этди. У полиция одамларнинг юзларини нишонга олгани ҳақидаги далилларни пропоганда деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!