Эрон мамлакатда январь ойининг бошидан бери амал қилиб келаётган халқаро интернетга кириш чекловларини бекор қилмоқда.
Бу ҳақда дипломатик манбалар хабар берди.
"Нафақат миллий интернет платформасидаги барча чекловлар барча соҳаларда бекор қилинди, балки 19 январдан бошлаб халқаро интернет чекловлари ҳам босқичма-босқич бекор қилинмоқда. Тегишли органларга йўллаган мактубида Эрон президенти Масуд Пезешкиан интернет бозорини жонлантириш ва халқаро интернетга жамоатчиликнинг киришини таъминлаш учун барча чекловларни бекор қилишни талаб қилди - бу жараён ҳозирда давом этмоқда", деди агентлик манбаси.
Эронда миллий валютанинг тўсатдан қулаши ортидан 28 декабрь куни норозилик намойишлари бошланди ва ўшандан бери мамлакат бўйлаб камида 46 та шаҳарга тарқалди. 8 январь куни кечқурун мамлакатда интернет ва мобил алоқа ўчирилди, бу эса кучайиб бораётган зўравонлик шароитида маълумотларга киришни кескин чеклаб қўйди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.