Эрон ҳукуматга қарши намойишларни қўллаган компаниялар ва бизнеслар мулкини мусодара қилмоқда — Financial Times.
Эрон Бош прокуратураси 20 дан ортиқ спортчилар, актёрлар ва киноижодкорларга нисбатан намойишларга ундаш бўйича иш қўзғатилганини маълум қилди. Идорага кўра, уларнинг мол-мулки норозилик намойишларидан кўрилган зарарни қоплаш учун йўналтирилади.
Бундан ташқари, 60 га яқин кафе “террорчилик актлари”ни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлагани аниқланган. Эрондаги Tasnim ахборот агентлигинино ёзишича, мамлакатда машҳур бўлган қаҳвахоналар тармоғи ва савдо маркази эгаси Муҳаммад Сайдини ҳибсга олинган, унинг мулки эса мусодара қилинган.
Эрон расмийлари ислоҳотчиларнинг Ham-Mihan газетасини давлат шифохоналарининг намойишлар вақтидаги фаолиятини ёритгани туфайли ёпган. Бундан ташқари, яна бир ахборот агентлиги ва янгиликлар портали ёлғон ахборот тарқатишда айбланган, уларнинг номларига аниқлик киритилмаган.
2025 йил декабр ойи охирида Эронда ҳукуматга қарши кенг кўламли намойишлар бошланди. Хориждаги эронлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг HRANA ташкилоти маълумотига кўра, Эронда намойишлар шафқатсизлик билан бостирилиши оқибатида уч мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Бошқа ҳуқуқ ташкилотлари эса қурбонлар сонини беш мингдан ортиққа баҳолаган. Эронда интернет блоклангани туфайли ишончли маълумот олишнинг имкони бўлмаяпти.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.