Ерни 26-27 март кунлари магнит бўронлари қоплайди

Ерни 26-27 март кунлари магнит бўронлари қоплайди

Ерни 26 ва 27 март кунлари кучли магнит бўронлари қоплайди. Бу ҳақда сунъий йўлдош тизимлари ва дунё бўйлаб илмий халқаро метеорология лабораториялари маълумотларидан фойдаланган ҳолда онлайн прогнозни амалга оширувчи Meteoagent хабар берди.

26 март куни К-индексида 7 даражада магнит бўрони бўлиши кутилмоқда, 27 март куни эса бу кўрсаткич 6 даражани ташкил қилади. Бу кунлар ҳатто соғлом одамлар ҳам саломатлигидаги ўзгаришлардан шикоят қилади. Хусусан, бош оғриғи, ҳолсизлик, диққатни жамлашда муаммолар, асабийлашиш кузатилиши мумкин. Сурункали касалликларга чалинган одамлар ва қариялар ўзини ёмон ҳис қилади.

Аввалроқ 6 март куни К-индексида 6 даражада, 7 март куни эса 4 даражали магнит бўрони бўлиши маълум қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!