Эрдўғон Туркияда Россия билан ҳамкорликда газ хаби ташкил этиш ниятида эканлигини маълум қилди

Эрдўғон Туркияда Россия билан ҳамкорликда газ хаби ташкил этиш ниятида эканлигини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан бошланган газ хаби лойиҳасини амалга оширишда ҳали ҳам қатъий эканини айтди.

“Биз Туркиянинг халқаро марказ сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаймиз”, — дея Эрдўғоннинг сўзларини келтиради “ТАСС”.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Россия раҳбари ўз табрикномасида Туркияда Фракия минтақасида хаб ташкил этилганини қайд этган.

“Биз буни улар билан қиламиз. Фракияда эса марказ бўлади”, — деди Эрдўғон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!